Суриядаги АҚШ қўшинлари Ироқ орқали олиб чиқиладиган бўлди. Бу ҳақда Ироқ бош вазири маслаҳатчиси, бош вазир маъмурияти бошлиғи Абдулкарим Ҳошим Мустафо маълум қилди.
Унинг айтишича, Бағдод ва Вашингтон бу борада тегишли келишувга эришган. “1 апрелдан кечикмай, ҳаммаси шу вақтгача қилиниши лозим, бу АҚШнинг бизга айтгани. Уларнинг Шарқий Фрот ва Бангуздаги операцияси якунланиши билан қўшинларни олиб чиқишни бошлашади”, деб айтган Мустафо “Валдай” мунозара клуби томонидан ташкил этилган Яқин Шарқ бўйича анжуманда.












