«Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаяпти. Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаган», – деб ёзади у.

2019 йил 9 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унда муҳим бешта кичик йўналишлар баён этилган:

  • биринчи йўналиш, «Оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш»; 
  • иккинчи йўналиш, «Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда маҳалла институтининг ролини кучайтириш»; 
  • учинчи йўналиш, «Таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш»;
  • тўртинчи йўналиш, «Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш»;
  • бешинчи йўналиш, «Аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш» учун амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб берган.