Ўзбекистон Республикаси президенти ““Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
2019 йилда Дастур доирасида қуйидагилар:
мамлакатимизнинг 159 та туманида 1,6 миллион нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 478 та қишлоқда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари;
амалга ошириладиган чора-тадбирлар учун сарфланиши режалаштирилган 4,8 триллион сўм миқдоридаги харажатларнинг молиялаштириш манбалари;
умумий узунлиги 5 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари;
1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқларни ободонлаштириш чора-тадбирлари;
36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизимини яхшилаш чора-тадбирлари;
аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хусусан 556 та автобекат қуриш ҳамда умумий қиймати 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилиш бўйича чора-тадбирлар;
ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншоотини қуриш, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари;
361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизимини яхшилаш чора-тадбирлари;
214,2 мингта якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар;
1 182 та кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш чора-тадбирлари ҳамда 378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудларини ободонлаштириш чора-тадбирлари;
280 та мактабгача таълим, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирлари;
жами 2 532 та бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ва таъмирлаш юзасидан чора-тадбирлар;
ирригация-мелиорация соҳасида, жумладан, 296 километр ирригация ва 1 538 километр мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш, 584 километр ирригация объектларини тозалаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
















