Қайси мамлакатлар маълумот ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади? McKinsey компанияси прогнозларига кўра, сунъий идрок маълумотларидан фойдаланиш 2030 йилга келиб жаҳон иқтисодиётига 13 трлн доллар олиб келиши лозим. Шунинг учун ХХ аср иқтисодиётида нефть кучлар тартибини белгилагани каби маълумотлар ҳам дунёда янги тартибни ўрнатишда аҳамиятли ўрин тутади.

Мазкур тадқиқот Тафтс университети қошидаги Флетчер мактаби «Digital Planet» ташаббуси ва Mastercard компанияси ҳамкорлигининг натижасидир. Унда 30 та давлатдан олинган қуйидаги маълумотлар таҳлил қилинган.
- Мамлакатдаги интернет фойдаланувчиларининг сони, 2017 й (Манба:Euromonitor)
- Интернет-трафик ҳажмининг мамлакатга тўғри келадиган ялпи кўрсаткичи (симли ва мобиль). У Cisco ва Халқаро электротармоқ иттифоқи билан биргаликда яратилган таҳлилий маълумотлар тўплами ёрдамида аниқланди.
- Терабайтлардаги IP-трафик, 2017й. (Манба: Cisco)
- Юқори тезликдаги терабайтлардаги мобиль интернет трафик+юқори тезликдаги терабайтлардаги симли интернет-трафик (Манба:Халқаро электротармоқ иттифоқи)
- 1-рақамлига ўзгартирилган 2-рақамли кўрсаткич киши жон бошига интернет-трафикнинг истеъмол қилинишини беради.
Дунёдаги эҳтимолдаги янги кучлар тартибини баҳолашда қуйидаги мезонлардан фойдаланиш зарур. Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, маълумотларни олиш имконияти асосий мезон сифатида қолиши лозим. McKinsey томонидан аниқланган сунъий интеллект (СИ)нинг ижобий таъсир қилишини чеклайдиган 18 та омилдан 6 таси маълумотнинг мавжудлиги, ҳажми, сифати ва ундан фойдаланишнинг қулайлиги билан боғлиқ.
Қуйида келтирилган чизмада тадқиқот давомида ўрганилган 30 та мамлакат жойлаштирилган.

АҚШ юқори натижалар кўрсатаётган бир вақтда, Хитой кенг тарқалган фикрларга зид тарзда қийинчиликларни бошдан кечирмоқда (агар СИни муваффақиятли қўллаш келажакда зарурий мезон ҳисобланса). Европа иттифоқини (ҳозирча унинг таркибида Буюк Британия бор) ўрганадиган бўлсак, у АҚШ билан рақобат қила оладиган асосий маълумот ишлаб чиқарувчилардан ҳисобланади. Бундан ташқари, иккинчи ўринни Хитой, Бразилия, Ҳиндистон ва Россия асосан қайта ишланмаган маълумотларни ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобига эгаллаши мумкин. Умуман олганда улар маълумотларни олишдаги чекловлар сабаб қийинчиликларни бошдан ўтказишади.












