Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси»га янги футболчиларни трансфер қилиш тақиқланди
Фото: David Klein/Reuters
ФИФА «Челси»ни вояга етмаган футболчиларнинг халқаро трансфер ҳуқуқларини бузишда айбдор деб топди.
Ташкилот расмий сайтида ёзилишича, 29та ҳолатда «кўклар» томонидан ёш футболчиларни трансфер қилиш ва рўйхатдан ўтказиш қоидалари бузилгани аниқланган. Шу боисдан клубга кейинги 2та трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқлаб қўйилди.
Тақиқ «Челси»нинг аёллар ва мини-футбол таркибларидан ташқари барча жамоаларига тааллуқли. Шу тариқа, «аристократлар» 2019 йил ёзида ва 2020 йил январида янги футболчи харид қила олмайдиган бўлишди. Шунингдек, клуб 600 минг франк жаримага ҳам тортилган.
Қайд этиш керак, ФИФАнинг қарори ҳали кучга кирганича йўқ. «Челси» ФИФА Апелляция қўмитасига мазкур тақиқ бўйича шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Қўмита қарорни ўз кучида қолдирган тақдирда Лондон клуби Спорт арбитраж судига мурожаат этиши мумкин.
Ҳозирча ФИФА белгилаган жазо ижара муддати якунида тўла трансфер ҳуқуқини сотиб олиш имкони қайд этилган футболчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши (масалан, Гонсало Игуаин) ёки бунга дахлдор эмаслиги номаълум. Шунингдек, клуб ўз футболчиларини бошқа клубларга сотиши ёки ижарага бериши тақиқланмаган.
ФИФА яқин йилларда «Атлетико» ва «Барселона»га нисбатан ҳам шундай санкция қўллаганди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрь ойида Football Leaks суриштирув гуруҳи «Челси» вояга етмаган 14 нафар футболчининг трансферини амалга оширишда нотўғри йўл тутганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:50 / 03.02.2026
ФИФА раҳбари Россия жамоаларига қўйилган чекловни олиб ташлашга чақирди
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
12:32 / 22.01.2026
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
20:36 / 19.01.2026