Гуайдо илк “президент” фармонини чиқарди
Ўзини Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб эълон қилган Хуан Гуайдо 21 февралда ўзининг 001-сонли “мамлакатга гуманитар ёрдам етказилишига рухсат ҳақидаги” илк “президент” фармонини чиқарди.
“Боливар миллий қуролли кучлари бош қўмондони сифатида гуманитар ёрдам Венесуэла ҳудудига тушишига рухсатни тасдиқлайман ва бу кучларнинг турли элементларига бу йўриқнома бўйича ҳаракат қилишларини буюраман”, деб айтилган Гуайдо фармонида.
Мухолифат назоратидаги Венесуэла парламенти ҳам 19 февралда президент Николас Мадуро етказилишига қаршилик қилаётган гуманитар ёрдамни олишни маъқуллади. Ёрдамнинг етказилиши 23 февралдан бошланиши режалаштирилган.
Шунингдек, Гуайдо ўз фармони билан Мадуронинг “қардош давлат Бразилия” билан чегарани ёпиш буйруғини бекор қилган, Аруба, Бонэйра ва Кюрасао орол-давлатлари билан муносабатларни кучда қолдирган ва унинг ҳукумати томонга ўтадиган ҳарбийларга кафолатлар берилишини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
15:14 / 25.07.2024
Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
11:12 / 25.05.2024
Адлия органларининг қўшимча фаолият йўналишлари белгиланди
10:08 / 25.05.2024