Биродарлашган шаҳарлар (побратим шаҳарлар) – ўзаро доимий дўстлик алоқалари ўрнатилган шаҳарлар ҳисобланади. Улар орасида ижтимоий ҳаёт, тарих ва маданият билан танишув, ҳамкорлик муносабатлари кечади.
Шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорлик меҳмон делегациялар, спорт жамоалари, шаҳар ҳаёти ҳақидаги кўргазмалар, адабиёт, кинофильмлар, шаҳар ҳаёти ҳақида маълумотлар алмашувида ҳам кўринади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши раиси Ҳикмат Абдураҳмонов Kun.uz мухбири билан суҳбатда Тошкент билан биродарлашган ва стратегик ҳамкор шаҳарлар тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳри бугунги кунга қадар 8 шаҳар билан биродарлашган, 14 шаҳар билан эса стратегик ҳамкорлик ўрнатган.
Тошкент шаҳри билан биродарлашган шаҳарлар:
1. Сиэтл (2.06.1973 й.)

Фото: Ким Донован
2. Кортрейк (09.11.1989 й.)

3. Шанхай (04.1994 й. )

4. Сеул (02.07.2010 й.)

5. Берлин (06.11.1996 й.)

6. Бишкек (05.09.2017 й.)




















