Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада ҳиндулар миллий гвардия генералини асирга олишди
Венесуэлада пемон элатига мансуб ҳиндулар миллий гвардия генерали Хосе Мигел Монтойяни Бразилия билан чегара яқинида асирга олишди. Бу ҳақда мамлакат парламенти депутати Америко де Грасия твиттерда маълум қилди.
22 февралда армиянинг Боливар штатидаги ҳиндуларга қарши ҳаракатлари оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди. Nacional портали маълумотларига кўра, ҳарбийлар Сан-Франсиско-де-Юруани посёлкасига келиб, кўчада тўпланган маҳаллий аҳолига ўқ узишган. Бунга жавобан ҳиндулар уч аскарни асирга олишган.
“Кумаракапайда пемон элатининг яна бир вакили ҳалок бўлди. 3 киши оғир яраланган. Маҳаллий аҳоли ҳужумга қўмондонлик қилган, генерал Хосе Мигел Монтойяни асирда ушлаб турибди”, деб айтган де Грасия.
Воқеа юз берган посёлок Бразилия билан чегарада жойлашган. Бу ер президент Николас Мадуронинг буйруғига кўра гуманитар ёрдам етказилмаслиги учун ёпиб қўйилган. Мадуро ҳукумати гуманитар ёрдамнинг мамлакатга киритилишига қатъий қарши чиқмоқда, мухолифат эса минглаб одамларни очарчиликдан қутқариш учун унинг киритилишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди
09:37 / 29.06.2026