Ирландиялик сураткаш, икки бор World Press Photo танлови ғолиби бўлган Эндрю Макконелнинг кўргазмаси Россияда илк бор ташкиллаштирилмоқда. «Қайтиш» («Re-entry») деб номланган кўргазма Москвадаги Космонавтика музейида 28 февралда очилади ва 31 мартга қадар давом этади. Қозоғистонда Халқаро космик станция экипажининг Ерга қўниш чоғида туширилган фотосуратлар ушбу лойиҳага асос бўлган. «Медуза» ушбу фотосуратларни эълон қилди.

Ер усти қидирув-қутқарув гуруҳи «СоюзТМА-15М» космик кемаси кўз илғайдиган зонада пайдо бўлишини кутмоқда. Қозоғистон, 2015 йилнинг июни.

Қидирув-қутқарув гуруҳи «Союз МС-01» кемасининг тушишини кутмоқда. «Кўк қуш» отрядига тегишли вездеход Ерга қўнган космик кемаларни ҳаттоки ноқулай об-ҳаво шароитларида қидириб топиш ва транспортировка қилишга мўлжалланган. Қозоғистон, 2015 йилнинг июни.

«Кўк қуш» қидирув-қутқарув машиналари «Союз МС-01» тушувчи аппаратининг қўнишидан аввал. Қозоғистон, 2016 йилнинг октябри.

Қидирув-қутқарув отряди ходимлари даниялик астронавт Андреас Моргенсенга «СоюзТМА-16М» кемасидан чиқишга кўмаклашишмоқда. Қозоғистон, 2015 йилнинг сентябри.





















