“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда “Formula-1” ва “Formula-E” автомобиль мусобақаларини ўтказиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Билдирилишича, бугунги кунда юртимизда спортнинг барча йўналишларини ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Formula-1” ва “Formula-E” автомобиль мусобақаларига қизиқувчиларнинг хам сони ортмоқда. 

“Ушбу авто мусобақалар ташкил этиладиган трассалар барпо этиладиган бўлса, хорижий сайёҳларнинг янада ортишига ва Ватанимизнинг номи янада танилишига хизмат қилади”, - дейилади петицияда.

“Formula-1” ва “Formula-E” автомобиль мусобақалари ўтказиладиган махсус трассаларни барпо этиб, мусобақалар ўтказишни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф қилинганди.