«Ўзкимёсаноат» бошқарувида ўзгаришлар юз берди
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқарувида ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида айтилган.
Хусусан, Дмитрий Геннадьевич Пак бошқа ишга ўтиши муносабати билан «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Акобир Ҳакимович Тўхтаев «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Юсуфали Дўсқораевич Холияров ушбу лавозимдан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 23 февраль куни бу ҳақдаги қарорни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 февраль куни Одил Темиров “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланганди.
Ушбу лавозимда фаолият юритган Абдуҳошим Абдуллаев пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимдан озод этилган.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024