Португалия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Санта-Клара» - «Насьонал» жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнайдиган «Насьонал» клуби меҳмонда «Санта-Клара»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу куни Сардорнинг майдонга тушмагани ва ҳатто қайдномага киритилмагани ўзбекистонлик мухлисларни ҳайрон қолдирди. Ўтган ўйинда ҳет-трик қайд этган Сардорнинг майдонга тушмагани чиндан ҳам ғалати.
Ижтимоий тармоқларда Сардорнинг ноқулай об-ҳаво сабаб самолётга чиқишдан ҳайиқиб, сафар ўйинига бормагани айтилди, лекин маълум бўлишича, сабаб бошқа бўлган. Сардор ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо боис сафар ўйинига уча олмаган.
«Насьонал» чемпионатдаги навбатдаги ўйинини 2 март куни ўз майдонида «Тонделла»га қарши ўтказади.