Жаҳон | 09:50 / 27.02.2019
4341
1 дақиқада ўқилади

БМТ КХДР бўйича ҳисобот тайёрлади. Унда санкцияларни четлаб ўтиш ҳақида сўз юритилган

Фото: REUTERS

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар бўйича қўмитаси махфий ҳисобот тайёрлади. Унда КХДР халқаро санкцияларни қандай қилиб четлаб ўтаётгани ҳақида сўз юритилади, деб хабар қилмоқда CBS News.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳужжатда Шимолий Корея санкцияларни четлаб ўтиш учун борган сари замонавий технологиялардан фойдаланаётгани таъкидланади.

Қайд этилишича, Пхеньян ҳозир ҳам Сурияга қурол-яроғ сотишдан даромад олишда давом этмоқда.

Шу билан бирга, ҳисоботнинг барчага тақдим этиладиган версияси АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин учрашувидан сўнг пайдо бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДРга иқтисодий фаровонлик ваъда қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид