Филиппинда қизамиқдан 200 дан кўпроқ одам вафот этди
Филиппинда қизамиқ эпидемиясидан йил бошидан камида 203 киши вафот этди, 12,7 мингдан кўпроқ киши касалланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилган.
Аввалроқ 136 киши вафот этгани ва 8,4 минг киши касаллангани маълум қилинган.
“Филиппин соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил 1 январидан 23 февралигача қизамиқдан 203 киши ўлгани ва 12,7 мингдан кўпроқ киши касалланганини қайд қилган”, дейилган баёнотда.
“Қизамиқдан касалланганларнинг ярмидан кўпи 5 ёшдан кичик, ўртача 2 ёшли болалардир. Касалланганларнинг 63 фоизи қизамиқдан эмланмаган бўлган, 19 фоизи неча марта эмланганини билмайди, 16 фоизи эса эмланган-эмланмаганини билмайди”, дейилган хабарда.
Қизамиқ ўткир юқумли касаллик бўлиб, ҳаво-томчи йўли билан ўтади. Ушбу касалликни камайтиришнинг асосий омили эмлаш ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:16 / 11.11.2024
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024