GM Uzbekistan огоҳлантириш билан чиқди
GM Uzbekistan шу кунларда аҳолига жуда ҳам арзонлаштирилган нархларда янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан фуқароларнинг маблағларини ўзлаштираётган “тадбиркорлар”нинг фирибгарлик фаолияти юзасидан баёнот билан чиқди.
Маълум бўлишича, айрим фирмалар фирибгарлик билан жуда арзонлаштирилган нархларда харидорларга янги автомобиль таклиф қилиб, натижада на автомобиль ва на пулни қайтариб бермаган. Бугун ўнлаб инсонлар ана шундай фирибгарларнинг қурбонига айланишга улгурган, дейилади хабарда.
GM Uzbekistan АЖ янги автомобиллар савдоси билан фақатгина компаниянинг расмий дилерлари шуғулланишини маълум қилган ҳолда огоҳ бўлишни, фирибгарларнинг қурбонига айланмасликни сўраб қолган. Компания расмий дилерларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Агар, сиз бу каби қонунга хилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз компаниянинг 78 141 77 77 “Ишонч телефонларига” қўнғироқ қилиш сўралган.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
19:06 / 28.07.2023