Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ургут туманидаги “Равотхўжа” сув тўғонида оғир вазнли юк машиналари ҳаракатини тақиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаларига асосан Ургут туман Равотхўжа” сув тўғони устидан оғирлиги 3 тоннадан юқори бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлаш мақсадида қабул қилинади.
Ҳужжат билан “Зарафшон” магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси, вилоят ИИБ ЙХХБ, вилоят Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси, вилоят Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси Самарқанд кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасининг Ургут туманида жойлашган “Равотхўжа” сув тўғонида оғир вазнли юк машиналари ҳаракатини тақиқлаш ҳақидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Ургут туманидаги “Равотхўжа” сув тўғони устидан оғирлиги 3 тоннадан юқори бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
Вилоят ИИБ ЙХХБ (А.Носиров)га “Равотхўжа” сув тўғонининг кириш ва чиқиш жойларига оғир вазнли юк автотранспорт воситаларини ўтишини тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда тизимли назорат ўрнатиш топширилади.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юкланади.












