Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улуғбек Муҳаммадиев: Омбудсманга энг кўп мурожаат инсон ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари юзасидан билдирилган
2018 йил давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсман) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва Омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 10 832 та (2017 йилда – 9 074 та) мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда вакил Улуғбек Муҳаммадиев Сенатда маълум қилди.
1 март куни Сенатнинг XVIII-ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Сенаторлар кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглашди.
«Шундан, шахсий қабулда 1 781 та, сайёр қабулларда 74 та, почта ва телеграф алоқаси орқали 5 386 та, «Ишонч телефони» орқали 1 436 та, Омбудсманнинг Виртуал қабулхонаси орқали 1 490 та, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 94 та ва www.pm.gov.uz интернет портали орқали 571 та мурожаатлар келиб тушган.
Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда 9 808 та, шундан 51,1 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Жамоавий тартибда 581 та мурожаатлар ва юридик шахслар томонидан 189 та, шунингдек хорижий давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлари томонидан 34 та мурожаатлар йўлланган», — дейди вакил.
Муҳаммадиевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманига билдирилган мурожаатларнинг 37,0 фоизи инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига, 34,9 фоизи ижтимоий, 25,1 фоизи иқтисодий, 2,3 фоизи сиёсий ва 0,7 фоизи экологик ҳуқуқларга тегишлидир.
«Парламент назорати субъекти сифатида Омбудсман 2 158 та шикоятни кўриб чиқишни ўз назоратига олди ҳамда мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида ташкилотларнинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоятлар 685 та ҳолатда асосли бўлиб чиқди», — деб қўшимча қилди Омбудсман.
Маълум қилинишича, ушбу шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 27 та жиноят иши, 28 та маъмурий ва 44 та интизомий иш қўзғатилди, 22 та текширув ўтказилди, ички ишлар органларининг 21 нафар ходими, шунингдек бошқа ташкилотларнинг 51 нафар ходимлари жавобгарликка тортилди.
«Мурожаат этувчилар манфаатларини кўзлаб жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги 48 та қарор бекор қилинди, судлар қарорига 14 та протест киритилди», — дейди Муҳаммадиев ўз ҳисоботида.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026