15:28 / 06.03.2019
41206

Forbes дунёдаги энг ёш миллиардерларни маълум қилди

Кайли Женнер /Фото: AFP

Forbes журнали 5 март куни 2019 йилда дунёдаги энг бой одамлар рўйхатини эълон қилди.

21 ёшли Кайли Женнер энг ёш миллиардерга айланди. Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида тарихдаги энг ёш self-made (ўз бойлигига ўзи эришган) деб топилиб, Марк Цукербергнинг рекордини янгилади (у миллиардерга айланганида 23 ёшда бўлган).

Женнердан кейинги ўринни опа-сингил Андресенлар эгаллади - Александра (22 ёш) ва Катарина (23 ёш). Улар 1778 йилда ташкил этилган оилавий бизнеснинг меросхўрлари ҳисобланади ва шунинг учун self-made тоифасига кирмайди. Уларнинг бойлиги 1,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Умуман олганда, саккиз нафар энг ёш миллиардердан уч нафари (30 ёшгача) ўз бойлигига ўзи эришган. Женнердан ташқари, бу Stripe асосчиларидан бири, 28 ёшли Жон Коллисон ва унинг тенгдоши, Snapchat асосчиси Эван Шпигель. Иккаласи ҳам 2,1 миллиард долларга эга.

Топ-8 қуйидаги кўринишга эга:

Исм

Ёш

Компания

Давлат

Пули АҚШ долларида (млрд )

Кайли Женнер

21

Kylie Cosmetics

АҚШ

1

Александра Андресен

22

Ferd

Норвегия

1,4

Катарина Андресен

23

Ferd

Норвегия

1,4

Густав Магнар Витзё

24

SalMar

Норвегия

3

Жон Коллисон

28

Stripe

Ирландия

2,1

Эван Шпигель

28

Snapchat

АҚШ

2,1

Людвиг Теодор Браун

29

B. Braun Melsungen

Германия

1

Анна Каспржак

29

ECCO

Дания

1

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Forbes Марказий Осиёдаги энг бой одамни маълум қилганди.

Top