Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қотилликларда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси суд қилинади
Москвада 5 март куни Ўзбекистон фуқароси бўлган Бахтиёр Матёқубовга нисбатан жиноий иш бўйича тергов якунланди, у бешта қотилликни содир этишда айбланмоқда. Жиноий иш тасдиқланган айблов хулосаси билан судга жўнатилди, дея хабар берди Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича Бош тергов бошқармаси матбуот хизмати.
Тергов версиясига кўра, 2005 йилнинг январидан апрель ойигача бўлган вақтда айбланувчи Москвада ва Москва областидаги одамлар кам бўлган жойларда аёлларга ҳужум қилган. У ҳам кундузи, ҳам кечқурун қотилликлар содир этган.
Бахтиёр Матёқубов уяли телефоннинг тафсилотлари ўрганиб чиқилгач, шунингдек, ҳаракатланиши босқичма-босқич тикланиб, жиноят содир этилган жойлар билан боғланганидан кейин фош этилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари айбланувчи қаерда яшашини аниқлашди, у ерда тинтув давомида икки қурбоннинг қон излари бўлган кийим-кечак топилган.
Бахтиёр Матёқубов халқаро қидирувга берилди ва қотиллик содир этгани учун чет элда ҳибсга олинди. 2017 йилнинг декабрида у Москвага экстрадиция қилинди. Дастлабки тергов давомида Матёқубов ўзига қўйилган барча айбловни тўлиқ тан олди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026