Жаҳон | 07:39 / 09.03.2019
12573
1 дақиқада ўқилади
Трамп ҳарбий харажатларни 750 млрд долларга етказмоқчи
АҚШ президенти маъмуриятидаги манбаларнинг айтишича, Дональд Трамп келгуси йилда ҳарбий харажатлар учун конгрессдан 750 миллиард доллар сўрашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Оқ уй 11 март куни жойлаштирадиган бюджет сўровига кўра, Пентагоннинг асосий харажатларига 576 миллиард доллар ажратилиши мумкин, қолган қисми эса хориждаги амалиётлар билан боғлиқ сарф-харажатларга кетади.
Бундан олдин, Хитой ҳарбий бюджетни 177 млрд долларга етказишга қарор қилгани хабар берилганди.
Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, Хитой мудофааси учун реал харажатлар 25-50 фоизга юқорироқ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024
РФ Мудофаа вазирлиги алоқа бошқармаси собиқ бошлиғи пора учун ҳибсга олинди
08:40 / 29.10.2024
Литвадаги сайловлар ғолиби мудофаа харажатларини оширмоқчи
15:30 / 22.10.2024