Солиқ қўмитасида яна бир ҳудудий бошқарма бошлиғи ўзгарди
Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.
Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан, Эшматов Срожиддин Тоғаймуродович Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
У бу лавозимда Шавкат Жумақулович Раҳимов ўрнида иш бошлайди.
Срожиддин Эшматов 1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.
Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилояти Китоб шаҳар давлат солиқ инспекциясида инспекторлик лавозимидан бошлаб, 27 йиллик фаолияти давомида вилоят давлат солиқ хизмати органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.
Янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан аввалроқ, Тошкент вилояти солиқ бошқармасида раҳбар ўзгаргани, Каҳрамон Хўжаев ўрнига Абдужалил Курбанов янги бошлиқ этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024