Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия Эфиопиядаги ҳалокатдан сўнг Boeing 737MAX 8 самолётлари парвозини вақтинчалик тўхтатди
Индонезия Эфиопиядаги ҳалокатдан сўнг текширув ўтказиш учун Boeing 737MAX 8 самолётлари парвозини вақтинчалик тўхтатди, деб хабар берди Блумберг агентлиги.
Агентликнинг билдиришича, Boeing 737MAX 8 самолётлари парвозига вақтинчалик тақиқ сешанба, 12 мартдан бошланади.
Мамлакат фуқаро авиацияси бош директори Полана Прамести Индонезия самолётларда текширув ўтказишини ва улар текширилиб, сертификатланганидан кейингина фойдаланишга қайтарилишини маълум қилди.
Вазирликнинг хабар беришича, парвози тўхтатилган 11 самолётдан 10таси Lion Air, биттаси Garuda Indonesia авиакомпаниясига қарашли.
Якшанба куни Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Аддис-Абебадан Найробига парвозни бажариш вақтида Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортидаги 157 киши, жумладан экипажнинг 8 аъзоси ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
09:07 / 14.05.2026
Россияда қурилишда бахтсиз ҳодиса: ўзбекистонлик ҳалок бўлди
20:07 / 27.04.2026