«Аякс»нинг яна бир футболчиси «Барселона»га ўтмоқчи
«Аякс»нинг марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт ёзги трансферлар вақтида «Барселона» футболчисига айланиши мумкин.
Catalunya Radio манбаси маълумотига кўра, амстердамликларнинг 19 ёшли сардори ўзига Европанинг қатор топ-клубларидан қизиқиш мавжудлигига қарамасдан айнан каталонияликлар сафига ўтиш ниятини билдирган.
Ўз навбатида «Барселона» ҳам нидерландиялик бу футболчини сафига қўшиб олишга қарши эмас ва унинг трансфери учун 70 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Transfermarkt маълумотига кўра, де Лигтнинг трансфер қиймати 65 миллион еврога тенг.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг қишида «Барселона» «Аякс»нинг бошқа бир етакчи футболчиси Френки де Йонг трансферини эълон қилганди. 70 миллион евро эвазига сотиб олинган бу 21 ёшли футболчи ёзда каталонияликларнинг тўлақонли аъзосига айланади.
Маълумот учун, Маттейс де Лигт жорий мавсумда «Аякс» сафида барча турнирлар доирасида 40 ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 4 гол ҳамда 2 голли пас ёзиб қўйди.
Мавзуга оид
16:58 / 29.07.2022
«Челси» «трансфер ўғриси» сифатида танилганди, энди ўзи ҳам «ўғрилар» қурбони бўлмоқда
12:24 / 25.07.2022
«Бавария» трансферлар бозорида фаол. Немис гранди таркибни қандай янгиламоқда?
16:39 / 20.07.2022
«Бавария» Де Лигт учун деярли 70 миллион евро тўлади. Трансфер ўзини оқлайдими?
03:18 / 16.03.2022