Билл Гейтс, Жек Ма ва Илон Маск қўллайдиган 5 соат қоидаси
Кўпчилик яхши таълим олиб, карьерасини нолдан бошлайди. Бироқ айримларгина ўзи танлаган соҳада муваффақиятга эришади, бошқалар эса бир неча йиллар давомида бир ерда депсинишда давом этади. Муваффақиятли кишини фарқлантирувчи жиҳатлар нимадан иборат? Жавоб оддий: доимий ривожланиш ва такомиллашиш.
Такомиллашиш – энг муҳими
Чарчоқли иш кунидан кейин эндигина уйга қайтдингиз. Қорнингиз оч, эҳтимол толиққансиз. Истагингиз – бироз хотиржам бўлиш. Овқатни еб, телевизор қаршисига борасиз, навбатдаги фильмни томоша қилиб дам оласиз. Ярим тун бўлади, сиз томондан томоша қилинган фильмлар сони ортади, энди эса ётиб ухлаш керак. Йўқ, бари у қадар ёмон эмас. Ҳар бир одам вақти-вақти билан дам олиши керак. Бироқ ишдан кейинги соатлар ҳар куни шу кўринишда бўлса, уни фойдали одат деб аташ мушкул.
Муваффақиятли кишилар бўш вақтларини ўзгача ташкил қилишади – ўқиб-ўрганишади, билимларини оширишади. Томас Корли 50 йил давомида муваффақиятли кишилар одатларини ўрганди. Бу вақт ичида 200 нафар миллионер билан суҳбатлашиш, уларнинг ҳаёт суръати, асосий қадриятлари, ҳордиқ вақти, муваффақиятга эришиш стратегиялари ҳақида сўрашга улгурди. Олим муваффақиятли тадбиркорлар телевизор томоша қилмасликларини кузатди. Бундан ташқари, сўровда иштирок этган одамларнинг 86 фоизи нафақат кўнгил очиш, балки шахсий ривожланиш ва қўшимча таълим, янги маълумот олиш учун доимий равишда китоб ўқишларини маълум қилди. Тадқиқотда иштирок этган 63 фоиз миллионерлар эса тонгда ишга кетиш вақтида аудиокитоблар тинглашини айтишган. Ҳақиқатан ҳам мутолаа каби содда одат ҳаётни ўзгартириши мумкинми?
Франклиннинг 5 соат қоидаси
Илк маротаба беш соат қоидаси Майкл Симмонс томонидан тасвирланган. Бироқ у Франклин давридаёқ, балки ундан олдин ҳам мавжуд бўлган. Унинг концепцияси жуда оддий: муваффақиятли кишилар қанчалик банд бўлишларига қарамай, ҳафтасига беш соат вақтларини таълим олишга бағишлайдилар. Улар бу қоидага бутун умрлари давомида доимий равишда амал қилишади.
Мутолаа қилинг
Шахс сифатида ривожланишнинг беш соатли тизими қандай кўринишда? Янги билимлар олишнинг энг қулай усули бу – мутолаа. Сўровларга кўра, нолдан муваффақиятга эришган барча миллионерлар кунига 1 соатдан 3 соатгача китоб ўқийдилар. Alibaba таъсисчиларидан бири Жек Ма айнан мутолаа ўз устида ишлашни истаган одамга катта ёрдам беришини айтган. Ёнингизда доим қизиқарли китоб бўлсин. Шифокор қабулига киришни кутяпсизми? Бу вақтни мутолаа билан қисқартириш мумкин. Ўз-ўзининг яхшироқ шаклига айланиш учун қандай китобларни ўқиш кераклиги ҳақидаги савол кўпчиликни қизиқтиради. Бу сизнинг эҳтиёжларингизга боғлиқ. Керакли китоблардан фойдаланиб, бизнесни юритиш, ходимларни бошқариш, карьерадаги ўсиш, у ёки бу соҳадаги билимларни кенгайтириш, хорижий тил ўрганиш ва ҳоказолар борасида янги стратегияларни ўрганиш мумкин. Бадиий адабиётдан ҳам воз кечиш керак эмас. Айрим ҳолларда айнан у мияни бошқа режимда ишлаш, муаммонинг муқобил ечимини топиш, янги ғояни ишлаб чиқиш ва бошқаларга ёрдам беради. Беш соатни фақат китоб ўқишга сарфламаслик ҳам мумкин. Механик мутолаанинг ўзи ҳеч қандай натижа бермайди – маълумотни таҳлил қилиш, у ҳақида фикрлаш лозим. Янги китоб, усул ва ғояларга тўла маълумотларни ўқидингизми? Семинар, конференцияда иштирок этдингизми? Кунига 20 дақиқани тўпланган маълумотларни ўйлаш учун сарфланг. Масалан, бир варақ қоғоз олинг ва у ёки бу маълумот ҳаётингизда қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг.
Тажриба ўтказинг
Назария муҳим, бироқ амалиётсиз у бефойда. Айнан шунинг учун ҳам шахсий ривожланишга ажратилган вақтни турли тажрибалар учун ҳам сарфлаш мумкин.
Илон Маск, Билл Гейтс, Опра Уинфри, Уорен Баффет — уларнинг ҳаммаси кўп миллиардли компанияларни бошқара туриб фойдали одатлар учун вақт топишган. Шундай экан, ўзингизни оқлаш учун сабаб изламанг. Ҳафтасига 5 соат у қадар кўп эмас. Бундан ташқари, кетма-кет 5 соат ўқишингиз шарт эмас. Ишга кетиш вақтида ўқинг. Саёҳатга отланяпсизми? Ўзингиз билан китобларни бирга олиб кетинг. Бундан ташқари, замонавий оламда турли катта нашрларни кўтариб юришга ҳожат ҳам йўқ. Аудиокитоблардан фойдаланинг. Ана шундай замонавий қулайликларни доимий равишда қўлланг.
Мавзуга оид
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
20:11 / 07.11.2024