Маҳкумлар сони бўйича етакчи давлатлар
Қонунбузарлик кўп ҳолларда панжара ортига етаклайди. Дунёнинг ҳар бир давлати ўз ҳудудида амал қилувчи ўзига хос қонунларга эга ва улардаги маҳкумлар сони ҳам табиийки турлича. Бу борада расмий статистика ҳар 100 минг кишига неча нафар маҳкум тўғри келишига қараб юритилади.
Қизиқарли маълумотлар:
* биргина АҚШнинг ўзида панжара ортида озодлик ёки ўлимни кутаётган маҳкумлар сони бутун Европа давлатлариникидан ҳам кўпроқдир;
* Европа давлатлари орасида мутлақ етакчи Россия ҳисобланади ва бу маҳкумларнинг аксарияти қотиллик учун панжара ортига равона бўлган;
* Европада ҳамон етакчи бўлса-да, сўнгги йилларда Россияда маҳкумлар сони камайиб бормоқда. Масалан, бу давлатда 2008 йилда 100 минг кишига 625 кишини ташкил қилган бўлса, кейинчалик бу кўрсаткич 394 кишига қадар тушган;
* қайсидир давлатда маҳкумлар сони кўплиги инсон ҳуқуқларининг поймол қилинишини англатмайди. Масалан, АҚШ бу борада биринчи, Афғонистон эса 167-ўринда. Бу давлатлардаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳолатни албатта солиштириб бўлмайди. Аммо бу фактор ҳам йўқ эмас – кўпчилик давлатларда мухолифат қаттиқ таъқиб қилинади ва сиёсий маҳбуслар талайгина.
Демак 2018 йил маълумотлари бўйича ҳар 100 минг кишига тўғри келувчи ва умумий маҳкумлар сони бўйича етакчи давлатлар рейтинги қуйидагича:
Ўзбекистон бу рўйхатда 100 минг кишига тўғри келувчи 150 маҳкум билан 105-ўринни эгаллаган. Бу борадаги энг кам кўрсаткич Гвинея-Бисауда қайд этилган бўлиб, 220-ўринни эгаллаган бу давлатда 100 минг кишига 10 маҳкум тўғри келади ва умумий маҳкумлар сони бор-йўғи 196 нафарни ташкил қилади.
Аброр Зоҳидов тайёрлади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024