Ўзбекистон | 02:50 / 14.03.2019
186787
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда кучли ер силкиниши кузатилди
14 март куни, Тошкент вақти билан соат 02:33да Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида кучли зилзила содир бўлди.
Европа ва Ўртаер сейсмостанцияси маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Қозоғистон ҳудудида, Тошкент шаҳридан 29 км шарқда ва 30 км чуқурликда жойлашган, зилзила кучи 4,7 баллни ташкил этган.
Ўзбекистон ФВВ хабар беришича, Тошкент шаҳрида зилзила кучи 4 баллга, Гулистон ва Жиззахда 2 баллга тенг бўлди.
Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида сейсмик фаоллик кузатилмаган. Вайронагарчиликлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида ер силкиниши содир бўлганди.
Мавзуга оид
07:30 / 17.10.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
18:44 / 16.10.2024
Туркия шарқида яна кучли зилзила содир бўлди
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024