Бельгиянинг Кнесселар шаҳридаги аукционда Армандо лақабли почта кабутари рекорд нарх – 1,25 млн еврога сотилди. Бу ҳақда RTBF телеканали хабар берди.
Қушни хитойлик сотиб олган. Шуниси маълумки, хитойликлар айнан Бельгия кабутарларини юқори баҳолайдилар.
5 ёшли Армандо кабутар пойгалари тарихидаги энг яхшиларидан бири ҳисобланиб, ғалабалари учун кўплаб мукофотлар билан тақдирланган.
Таъкидланишича, энди кабутарнинг асосий вазифаси пойгаларда иштирок этиш эмас, балки янги “чемпион” насл қолдириш бўлади.
















