
1. 50-30-20 қоидасига амал қилиш. Қоида бюджетлаштириш учун аъло даражадаги техника. У даромадларингизни уч қисмга ажратишни кўзда тутади:
- Зарур буюмлар. Ҳар ойлик даромадларингизнинг 50 фоизини ажратишингиз керак. Булар транспорт, коммунал, озиқ-овқатлар учун харажатлар, асосан уларсиз яшаб бўлмайдиган нарсалар.
- шахсий харажатлар. Маошингизнинг 30 фоизини шопинг, хобби ва сизни бахтли одамга айлантирадиган нарсаларга сарфлашингиз мумкин.
- жамғарма. Ҳар ойлик даромадингизнинг 20 фоизини жамғариш керак. Энг фавқулодда вазиятларда ҳам фойдалана олмайдиган ҳисобларга эга бўлиш лозим.
2. Фикрлаш қашшоқлигидан қочиш. "Бу жуда қиммат, буни харид қилолмайман",- каби гапларни ҳеч қачон айтманг. Агар дунёдаги барча товар ва хизматлар арзон бўлганида одам пулни кўриш учун тер тўкиб меҳнат қилмасди. Ишлаб топишингиз ва қуришингиз мумкин бўлган нарсалар орзуларингизга путур етказмайди. Буларнинг бари сизнинг фикрингиз меваси.
3. Батафсил молиявий режани ёзиш. Бюджетни режалаштириш фақат бизнес ва ҳукумат учун эмас. Мазкур йилда кўпроқ пулни сақлаб қолишга ҳаракат қилишнинг ўзи етарли эмас. Аниқ мақсадлар ва уларга эришиш учун батафсил режалар тузиш лозим. Масалан, агар келаси йили Испанияга боришни истасангиз, саёҳат қанчага тушишини ҳисоблаб чиқиш лозим. Ойлик даромадингизга назар солиш ва ундан зарурий харажатларни айириб ташлаш керак. Ана ўшанда ҳар ой қанча тежашингиз кераклиги ва мақсад неча ойга белгиланишини кўрасиз. Миллионер Тимоти Сайкс бу каби мақсадлар вақтимизни нимага сарфлаётганимизни кўриш имконини беради деб ҳисоблайди.

4. 100 қоидасига амал қилиш. Мазкур қоида йил давомида исталган ҳаракатни юз марта бажаришни англатади. Масалан, юзта нутқ, юзта мақола, юзта машғулот бўлиши мумкин. Ушбу қоида сизни исталган ишда тажрибали инсонга айлантиради. Сизга иштиёқ беради ва тартибли бўлишда ёрдам беради. Тамойил ҳар қандай ишда ёрдам беради, шунинг учун амалиёт ва қатъиятгина муваффақиятга олиб боради.
5. Ҳар доим Б режаси мавжуд бўлиши лозим. Бугун доимий киримга эга орзуингиздаги ишингиз бўлиши мумкин, бироқ эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агар ҳимоя ёстиғига эга бўлсангиз, ўзингизда мавжуд кўникмалар ва уларни ривожлантириш борасида ўйлаш лозим. Бўш вақтда профессионал тармоқни ривожлантириш, одамлар билан мулоқот қилиш керак.
















