Янги Зеландияда ваҳшиёна террорчилик ҳужуми қурбонлари хотирасига Туркия Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган «Фенербахче»-«Сивасспор» ўйини Туркия мадҳияси билан эмас, такбир билан бошланди.

Футболчиларнинг оғзидан янграган «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллоллоҳу, Аллоҳу акбар! Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд!» сўзларига бутун стадион жўр бўлди.

Ўйин «Фенербахче»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.