Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдаги қадимий ҳайкалларнинг бурун қисми нега синган ҳолатдалигининг сабаби тушунтирилди
Америкалик мисршунос Эдвард Бляйберг музейларга ташриф буюрувчиларга узоқ йиллар давомида тинчлик бермаётган масала – Мисрдаги аксарият қадимий ҳайкалларнинг бурни нега синган ҳолатдалигини тадқиқ қилишга қарор қилди.
Бляйберг даставвал муаммо бу ҳайкалларнинг қадимийлигида деб ҳисоблаган, бироқ муаммони батафсил ўрганиб, девордаги барельефлар ҳам бурунсиз эканлигини пайқаган. Ҳайкаллар билан вазиятда уларнинг бурун қисми ташиш вақтида синган бўлиши мумкин бўлса, барельефларда эса уларга атайлаб шикаст етказилган.
Олимнинг фикрича, ҳамма гап иримларга ишонишда бўлиб, ҳайкалларнинг бурун қисмини сағаналарни таловчилар ёвуз руҳлар ўчидан қочиш мақсадида синдирганлар. Одамлар ҳайкаллар ичида улар аталган кишилар руҳи бор, деб ишонишган.
Ўғрилар ҳайкалларнинг бурнини синдириб, гўёки “Миср ҳукмдорларини” ҳаводан маҳрум қилишган ва шундан кейин улар зиён етказа олмаган.