Жаҳонгир Ортиқхўжаев баъзи туманлар раҳбарларини танқид қилди
2019 йил 18 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев раислигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси ҳамда уларга мутасадди раҳбарларнинг муносабати юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, маҳаллий давлат бошқарув органларига тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, ҳал этилиши ҳамда ўз вақтида асосли жавоб беришига жиддий эътибор қаратилди, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Муҳокама жараёнида Яккасарой туманида 29 та, Олмазор туманида 16 та, Мирзо Улуғбек туманида 14 та, Шайхонтоҳур туманида 13 та ва Сергели туманида 11 та мурожаат белгиланган муддатда ижро этилмаганлиги танқид қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокими ушбу туман ҳокимликларини огоҳлантирган. Шу билан бир қаторда, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берган.
Мавзуга оид
18:38
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024