Фан-техника | 00:10 / 22.03.2019
5146
1 дақиқада ўқилади

Facebook фойдаланувчилар пароллари ҳимояланмаган ҳолда сақланганини тан олди

Facebook ижтимоий тармоғи маъмурияти фойдаланувчилар аккаунтлари паролларининг бир қисми ҳимояланмаган ҳолда сақланганини тан олди. 

“Январда хавфсизликни текшириш доирасида фойдаланувчиларнинг баъзи пароллари маълумотларни сақлаш ички тизимларимизда ўқиса бўладиган форматда сақланганини аниқлаганмиз. Бу эътиборимизни тортди, чунки тизимга кириш учун тизимларимиз паролларни ўқиб бўлмайдиган қилиб шифрлашга лойиҳаланган”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ушбу муаммо ижтимоий тармоқнинг юз миллионлаб ва Instagram хизматининг ўн минглаб фойдаланувчиларига таъсир қилган бўлиши мумкин.

Компанияда пароллар ижтимоий тармоқдан ташқарида у-бу кимга кўринмаганига ишонтиришган ҳамда аккаунтлар ноқонуний киришга учрагани излари аниқланмагани таъкидлаб ўтилган. 

Маълум қилинишича, айни вақтда муаммо бартараф этилган ва ижтимоий тармоқ маъмурияти эҳтиёт чораси сифатида пароллари номақбул ҳолатда сақланган барча фойдаланувчиларга хабар берилишини айтган.

Мавзуга оид