Куни кеча Омурбек Бабановнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Наврўз байрами муносабати билан табрик матни эълон қилинди. «Тез орада кўришгунча», - дейилади матн охирида.
Аввалроқ, МХДҚ Омурбек Бабанов билан боғлиқ иккита жиноий иш бўйича тергов олиб бораётгани хабар қилинганди.
Биринчиси - Ўш шаҳри Амир-Темур микрорайонидаги нутқи бўйича Бабанов ва бошқа шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноий иш.
Иккинчиси - ҳокимиятни зўрлик билан қўлга олиш ва оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш юзасидан жиноий иш.











