Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал»нинг биринчи рақамли трансфер мақсади маълум бўлди
«Реал» ёзги трансфер мавсуми учун биринчи рақамли мақсадини белгилаб олди, деб хабар бермоқда AS.
Нашр маълумотига кўра, «қироллик клуби» мавсум якунида бор эътиборини «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппега қаратмоқчи. Клуб президенти Флорентино Переснинг шахсан ўзи бу қарорни қабул қилгани айтилмоқда.
Қайд этиш керак, «Реал» Мбаппени сотиб олишга 2017 йилда ҳам уриниб кўрган, аммо ўшанда француз «ПСЖ»ни танлаган эди. Париж клуби молиявий фэйр-плей қоидалари билан боғлиқ муаммо, қолаверса ўйинчининг ўз истаги туфайли ҳам уни трансферга қўйишга мажбур бўлиши мумкин.
20 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Франция чемпионатининг 23та ўйинида майдонга тушиб, 26та гол ва 6та голли пас муаллифи бўлди. У бу кўрсаткич билан тўпурарлар жадвалини бошқариб турибди.
Аввалроқ «ПСЖ» кетиши эҳтимоли бор Неймар ва Мбаппенинг ўрнига «Атлетико»дан Антуан Гризманни кўз остига олиб қўйгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:44 / 08.06.2026
Перес «Реал»га Жозе Моуриньо бош мураббий бўлишини эълон қилди
19:05 / 29.05.2026
«Реал» совринсиз мавсумда дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
23:20 / 12.05.2026