Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Иннинг шахсий фотографи ғалати сабаб билан ишдан ва партиядан ҳайдалди
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг шахсий фотосуратчиси ишини йўқотди ва партия сафидан ўчирилди. Бу ҳақда Жанубий Кореядаги Daily NK нашри Пхеньяндаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган.
Манба маълумотига кўра, Ри фамилияли 47 ёшли фотосуратчи Korean Art Film Studio компаниясида ишлаган. У шу кунларда шимолий кореяликлар раҳбарининг шахсий фотографи лавозимидан айрилган ва партиядан қувилган.
Манбанинг ёзишича, Ри 10 март куни КХДР Олий халқ йиғилиши учун сайловлар маҳали миллат етакчисини суратга олганди. Тахмин қилинишича, Ри Ким Чен Инни ҳаддан ташқари яқин масофада туриб, рўпарадан суратга олган ҳолда регламентни бузган.
Қайд этилишича, сайлов куни Ким Чен Ин автомобилдан тушгач, фотограф тахминан 3 сония мобайнида давлат раҳбарининг йўлини тўсиб турган, бу эса «жаноби олийлари обрўсига зарар етказиш» деб топилган.
Нашрнинг аниқлик киритишича, Шимолий Кореядаги тартибларга кўра, давлат раҳбарини 2 метр масофадан ёки рўпарадан туриб суратга олиш мумкин эмас.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026