Жаҳон | 15:00 / 24.03.2019
19914
2 дақиқада ўқилади

«No brexit» – Лондонда миллионлаб кишилар намойишга чиқди

Rob Pinney / London News Pictures / ZUMA / Scanpix / LETA

Буюк Британия пойтахти Лондонда миллионлаб кишилар норозилик намойишига чиқди. Улар қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши бўлишмоқда.

29 март куни Буюк Британия ташкилотдан расман чиқиб кетиши ва «Брекзит» амалга ошиши керак эди. Аммо бош вазир Тереза Мэй Европа Иттифоқидан «Брекзит»ни июнга кўчиришни сўраган.

Агар ой охиригача келишув маъқулланмаса, у ҳолда қироллик Европа Иттифоқини 12 апрель куни, ҳеч қандай ўтиш даврисиз тарк этади.

Ҳукуматнинг аниқ ҳаракатлар қилмаётгани фуқаролар норозилигига сабаб бўлмоқда. Улар вазият қайси томонга бўлса ҳам тезроқ ҳал бўлишини талаб қилишмоқда.

Британияда 2016 йил 26 июнда қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун референдум ўтказилган ва унда сайловчиларнинг 51,9 фоизи ЕИдан чиқишни маъқуллаб овоз берган. Бироқ «Брекзит» ҳалигача амалга ошмади.

Фуқаролар айни дамда энг тўғри йўл қайта референдум ўтказиш деб ҳисоблашмоқда. Кўпчилик қайта референдумда аксарият одамлар қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши овоз беришига ишонмоқда.

Мавзуга оид