Жаҳон | 08:44 / 25.03.2019
21458
1 дақиқада ўқилади

Гуайдо венесуэлаликларни тайёр туришга чақирди

Фото: REUTERS

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо мамлакат аҳолисини Венесуэлада ҳокимиятни қўлга олиш бўйича амалиётни ўтказишга тайёргарлик кўришга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Озодлик» амалиётини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда узурпацияни якуний тугатиш учун расмийларга максимал босим ўтказиш вақти келди. Курашимизнинг бу босқичида ҳар бир нарсанинг ўз ўрни бор», - дея маълум қилди у.

Бундан олдин, Гуайдо Венесуэлада ҳукуматни қўлга олиш операциясига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилганди.

Гуайдо унинг тарафдорлари Венесуэлада ҳукуматни қўлга олиш бўйича «Озодлик» операциясини ўтказишга тайёргарлик кўришаётганини маълум қилган.

Унинг айтишича, Венесуэла президенти Николас Мадуро маъмуриятининг «саноқли кунлари қолган».

Мавзуга оид