Тошкент шаҳрининг икки туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар бермоқда “Ўзтрансгаз” матбуот хизмати. 

Маълум бўлишича, қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган ҳудудларда газ тармоқлари демонтаж қилиниши муносабати билан Яшнобод ва Бектемир туманларида 2019 йил 28 март соат 9:00 дан 19:00 га қадар  газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, - дейилади газ идораси ахборотида.