Ҳиндистон Ер сунъий йўлдошини уриб туширди
Ҳиндистон Ер яқинидаги паст орбитада жойлашган космик аппаратни муваффақиятли уриб тушириб, сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга дунёдаги тўртинчи давлатга айланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Нарендра Моди халққа мурожаатида маълум қилди. Унинг чиқиши NDTV томонидан тақдим этилган.
«Ҳиндистон АҚШ, Россия ва Хитой каби мамлакатлардан сўнг, космик қуролга эга қудратли давлатлар сафига кирди. Бизнинг сунъий йўлдошларга қарши қуролимиз Ер яқинидаги паст орбитада аппаратни муваффақиятли уриб туширди», - деди амалдор.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, 300 километр баландликда жойлашган сунъий йўлдошни йўқ қилиш, Ҳиндистон Космик тадқиқотлар ва ишланмалар ташкилоти (мамлакат Мудофаа вазирлиги таркибига киради) томонидан яратилган ракета учирилганидан сўнг «уч дақиқадан камроқ» вақт ичида содир бўлган.
Модининг қайд этишича, сунъий йўлдошларга қарши қурол синовлари ҳеч қайси мамлакатга қарши қаратилмаган ва амалдаги халқаро қонунларга зид келмайди.
Мавзуга оид
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024