Ҳукумат таркибий бўлинмаларининг баъзи раҳбарлари лавозимидан озод қилинди
Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларининг раҳбар ходимларини лавозимидан озод қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Зафар Зоирович Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимидан;
Музаффар Раҳимжонович Расулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимидан озод қилиндилар.
Билдирилишича, 3.Саидов ва М.Расуловларнинг аввалги лавозими бўйича белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинади.
Мамлакат бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 26 март куни ушбу қарорни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь куни президент қарори билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида бош вазир ўринбосарлари - иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа комплекслари раҳбарлари лавозимлари, шунингдек уларнинг аппаратлари (котибият), комплекслари, тармоқлари, соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари тугатилган. Ушбу қарорнинг 1-иловасига кўра, соҳалар бўйича котибиятлар ташкил этилиши ва ходимларнинг чекланган 178 нафари тасдиқланиши кўзда тутилган эди.
Мавзуга оид
21:36 / 24.10.2024
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди ва Миграция агентлиги ташкил этилди
18:22 / 24.10.2024
«Ўзагроинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилди
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
18:28 / 26.09.2024