Ўзбекистон | 12:00 / 29.03.2019
13438
2 дақиқада ўқилади

БАА инвесторлари Ўзбекистонда янги ИЭС қуришади

БАА инвесторлари Ўзбекистон президентининг ушбу мамлакатга ташрифи доирасида амалга оширган келишувлар Ўзбекистонда энергетика соҳасига катта эътибор қаратишади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди.

«Ўзбекистон раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи бу давлат ҳукумати ва бу ердаги ишбилармонлар доиралари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

БАА Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга, давлатимиз иқтисодиётига инвестиция киритишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу ташриф доирасида 12та шартнома имзоланди ва уларнинг умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлди. Бунақаси тарихда бўлмаган.

Авваламбор энергетика соҳасидаги келишувларни эътироф этиш мумкин. Бу соҳада бир қанча йўналишлар бўйича маблағ киритишмоқчи. Биринчи навбатда, Толимаржон ИЭСда қўшимча қувватларни яратиш, бундан ташқари яна битта иссиқлик электростанциясини қуриш лойиҳаси кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ҳамкорлар муқобил электр манбалари яратишга эътибор қаратишмоқда. Бу лойиҳалар доирасида 500 мегаваттли шамол электростанцияси, қуёш электростанцияси ҳам қурилиши кўзда тутилган», деган вазир.

Бундан аввалроқ, Туркия билан ҳамкорликда Сурхондарё ва Бухоро вилоятида янги иссиқлик электростанциялари қурилиши ҳақида хабарлар берилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид