Бирлашган Араб Амирлиги Самарқанд шаҳрининг инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги лойиҳаларни молиялаштиради. Бу борада Ўзбекистон Президентининг БААга ташрифи вақтида келишувга эришилган.
«Arabian business» нашрининг ёзишича, БАА Самарқанддаги бундай лойиҳаларни молиялаштиришга 300 миллион доллар ажратишга тайёр. Бу борада меморандум имзоланган.
Шунингдек, БАА Самарқанд инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги режалар ишлаб чиқишга 5 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади.
Abu Dhabi Fund for Development (Абу Даби тараққиёт жамғармаси) раҳбари Саиф Ас-Сувайднинг айтишича, БАА молиялаштириши кутилаётган лойиҳалар аввало туризм соҳасига қаратилган. Шунингдек, саноат ва хизматлар соҳасидаги лойиҳалар ҳам режалаштирилган.
















