Жаҳон | 14:59 / 29.03.2019
75631
2 дақиқада ўқилади

Оқўрда: Қозоғистон президенти оиласидан ажрашган

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев оиласидан ажрашган. Бу ҳақда Оқўрда расмий сайтида куни кеча пайдо бўлган, давлат раҳбарининг таржимаи ҳолида айтилади.

Бироқ, давлат раҳбари мақомидаги барча тадбирларда у ён бармоғидаги узук билан кўриниш беради, дея таъкидламоқда Nur.kz.

20 март. Қозоғистон халқига қасамёд келтириш маросими

Фото: akorda.kz

24 март

Президент Асқар Мамин, Бакитжан Сагинтаев ва Одилбек Жаксибеков ҳамроҳлигида футбол бўйича Евро-2020 чемпионати саралаш учрашувига келди. Фақатгина унинг бармоғида узук бўлган.

Фото: akorda.kz

Шу билан бирга, унинг ҳамроҳларининг бари оилали, лекин улар рафиқаси борлигини исботловчи узукни тақишмаган.

Online.zakon.kz маълумотларига кўра, Маминнинг хотини исми Олтиной, Сагинтаевнинг - Галия, Жаксибековнинг - Лаззат.

28 март. Россия президентининг ёрдамчиси Андрей Фурсенко билан учрашув.

Узук жойида.

Фото: akorda.kz

Таржимаи ҳолда, меҳнат фаолиятидаги ютуқларидан ташқари, президент оиласидан ажрашгани, ўғли борлиги кўрсатилган. Собиқ рафиқаси ҳақида маълумот йўқ. Тахминларга кўра, у - Надежда Давидовна Тоқаева. 

Бундан олдин, Қозоғистон янги президентининг илк хорижий ташрифи қайси давлатга бўлиши ойдинлашганди.

Мавзуга оид