Ётоқхонанинг 6-қаватидан тушиб кетган талаба қиз бўйича расмий маълумот берилди
2019 йил 27 март куни соат 21:30да Тошкент давлат техника университети “Кончилик иши ва металлургия” факультетининг 2-босқич, 2-17 гуруҳ талабаси Ш.У. Зиё маҳалласида жойлашган 63-сон талабалар турар жойининг 609-хонасида очиқ турган дераза ойнасидан 6-қаватдан пастга йиқилиб тушган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, талаба Тошкент тиббиёт академияси иккинчи клиникасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан бош мия очиқ жароҳати, калла асос гумбаз суяги синишининг бўлиниб синиши, бош мия пардалари остига, тўқимасига қон қуйилиши, бош мия оғир даражада лат ейиши, чап сон суяги очиқ синиши, ўнг томондан 3, 4 ва 5-қовурғалар синиши, тўш суяги синиши, иккинчи ўпка ёрилиши ташхиси қўйилган.
2019 йилнинг 28 март куни соат 00:44ларда Ш.У. олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
Ш.У. (1994 йилда туғилган) табиатан оғир ва босиқ бўлган, ҳеч ким билан ихтилофга бормаган, оиласида ҳеч қандай муаммолари бўлмаган. Ўқишда аъло баҳоларга ўқиган, хулқи намунали, талабалар орасида ҳурматга эга ва ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг 28 март куни “Кончилик иши ва металлургия” факультети декани ва бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар талабанинг Паркент туманидаги уйига ташриф буюрган. Суҳбат давомида қизнинг онаси – 1964 йилда туғилган М.А. қизида юрак етишмовчилиги бўлгани, бош мия босимининг ортишидан шикоят қилиб турганини маълум қилган.
Ш.У. устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида дафн қилинган.
Мавзуга оид
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024