Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси карьерасидаги энг чиройли голини айтди
Фото: Getty Images
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида урган голлари орасидан қайси бирини энг чиройли деб ҳисоблашини айтди.
«Энг яхши голимни Чемпионлар лигаси яримфиналида «Реал»га ургандим», – деган Леодан иқтибос келтирмоқда El Chiringuito.
Аргентиналик сардор 2010/11 мавсумида ЕЧЛнинг 1/2 финали доирасида «Реал»га қарши илк учрашувда (2:0) иккала голга ҳам муаллифлик қилганди. Ўшанда Барселонада ўтган жавоб баҳсида дуранг (1:1) қайд этилган, «кўк-анорранглилар» Лондондаги финалда «Манчестер Юнайтед»ни енгиб (3:1), бош совринни қўлга киритишганди.
In 3th...🥁🥁🥁
— FC Barcelona (@FCBarcelona) March 28, 2019
With 4,198 votes...
Leo #Messi 🆚 Real Madrid#BarçaBestGoalEver pic.twitter.com/xd8MLcUSJ9
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўровнома асосида «Барселона» тарихидаги энг чиройли гол аниқланганди. Унда Мессининг Испания кубоги 2006/07 мавсумининг яримфиналида «Хетафе» дарвозасига киритган тўпи шундай эътирофга лойиқ кўрилган.
Мавзуга оид
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026
ЕЧЛда сўнгги тур: кимга қандай натижа керак?
17:16 / 22.01.2026