Жаҳон | 08:11 / 01.04.2019
6843
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркиядаги сайловларда ўз партияси ғалаба қозонганини эълон қилди

Фото: Anadolu Agency

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, мамлакатдаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) муниципал сайловларда ғалаба қозонган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар беряпти.

«Ҳаммаси бўлиб 778 муниципалитетда, шу жумладан, йирик шаҳарлардаги 16 мэрияда ғалабани қўлга киритдик», - деди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, АТП вакиллари маҳаллий ҳокимият органларининг қарийб 56 фоизини бошқаради.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, партия ўз камчиликларини бартараф этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Бундан олдин, Туркиядаги сайлов жараёнида 4 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, сайлов ўтказилиши давомида оммавий тартибсизлик кузатилмади. Шунга қарамай, айрим сайлов участкаларида сиёсий партия тарафдорларининг тўқнашувлари кўзга ташланган. Оқибатда тўрт нафар турк фуқароси ҳалок бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид