Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида фоторадарга тушувчилар ўртасида етакчилик пойтахт ҳайдовчиларида
М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўли, А373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли, 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўли, 4Р2 “Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-А373 автойўли” автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда ишлаб келмоқда. Ўтган уч кун мобайнида ушбу фоторадарлар орқали 1275 та тезликни ошириш ҳолатлари аниқланди.
Ушбу аниқланган учар ҳайдовчилар рўйхатида Тошкент шаҳри ҳайдовчилари етакчилик қилмоқда. Уч кунлик ҳолатга кўра, Тошкент шаҳридан 414 та, Тошкент вилоятидан 292 та, Сирдарё вилоятидан 142 та, Қашқадарё вилоятидан 108 та, Самарқанд вилоятидан 95 та, Жиззах вилоятидан 87 та, Сурхондарё вилоятидан 61 та, Бухоро вилоятидан 21 та, Хоразм вилоятидан 16 та, Навоий вилоятидан 15 та ва Қорақалпоғистон Республикасидан 6 та автомобиллар Тошкент вилояти фоторадарлар “нигоҳи”га тушган.
Ушбу аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар, яъни автомобиль рақами, сана, вақт ва воқеа жойи “Ўзбекистон почтаси”нинг маълумотларни қайта ишлаш марказига орқали қоидабузарни содир этган ҳайдовчи ва юридик шахсларнинг манзилига почта орқали жўнатилди.
Мавзуга оид
11:20
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026