Термиз шаҳрида Ўзбекистон - Тожикистон учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг 3 апрель куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси бош вазири Қоҳир Расулзода раҳбарлигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтади.
Тадбирда икки мамлакат Ҳукумати делегациялари томонидан Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши давомида эришилган келишувларнинг амалий натижалари сарҳисоб қилинади.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

















