Мазкур акция ташкилотчиларига кўра, 2019 йил 3 апрел куни ўтказилиши режа қилинган акция бошланиш арафасида www.e-hilolnashr.uz сервери билан боғлиқ муаммо юзага келган. Ушбу муаммо туфайли веб-саҳифа ва дастур ишламай қолган. Шу сабабли акцияда қатнашмоқчи бўлган фойдаланувчилар дастурни юклагач рўйхатдан ўта олмай қолишган. «Hilol Nashr» жамоаси бунинг учун барча фойдаланувчилардан узр сўраган ҳолда, акция муддатини узайтирди. 

Ҳозирда сервер билан юзага келган муаммо тўлиқ бартараф этилган. Шу муносабат билан бугун, 4 апрел санасида соат 20.00 гача акция давом этади ва Hilol eBook дастуридан рўйхатдан ўтганлар учун қуйидаги 60 та электрон китоб бепул тақдим қилинади:

– «Ҳадис ва Ҳаёт тўплами» (34 та жузи);

– «Зикр аҳлидан сўранг» 1-2-3-4-5-6-7-жузлар;

– «Хислатли ҳикматлар шарҳи» 1-2-3-4-5-жузлар;

– «Кифоя» 1-2-3-жузлар;

– «Руҳий тарбия» 1-2-3-жузлар;

– «Ислом тарихи» 1-2-жузлар;

– «Бахтиёр оила»;

– «Мукаммал саодат йўли»;

– «Ижтимоий одоблар»;

– «Сунний ақийдалар»;

– «Қуръон илмлари»;

– «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам».

Шошилинг, Hilol eBook дастурида рўйхатдан ўтинг ва юқоридаги китобларнинг электрон нашрига эга бўлинг! Тақдим этилган китобларни дастурнинг «Харидларим» бўлимидан исталган вақтда юклаб олишингиз мумкин бўлади.

«Hilol eBook» қандай дастур?

«Hilol eBook» электрон ва аудио китоблар дастури бўлиб, ушбу дастур орқали шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китобларини юклаб олиб, ўқиш мумкин. Шунингдек, дастурдан Тоҳир Малик, Аҳмад Муҳаммад Турсун, Зиёвуддин Раҳим ва Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид каби муаллифларнинг ҳам электрон ва аудио китоблари ўрин олган.

«Hilol eBook» дастуридан дунёда энг кўп тарқалган Android, iOS, Windows, Маc ҳамда Linux (Ubuntu) операцион системаларда ишловчи жиҳозларда фойдаланишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, «Hilol eBook» дастури юқоридаги 5 та операцион системада ҳам баравар ишловчи Ўзбекистондаги биринчи дастурдир.