«Hilol Nashr» матбаа-нашриёт мажмуасига 2010 йилда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солганлар.
«Hilol Nashr» қисқа вақт ичида матбаачиликдаги етакчи ва замонавий технологиялардан фойдаланадиган етакчи матбаа корхоналаридан бирига айланди. Бугунга қадар нашриётда жами беш миллиондан кўп китоб чоп қилинган.

«Hilol Nashr» нашриётида асосан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китоблари, шунингдек, бошқа муаллифларнинг Қуръон, ҳадис, сийрат, ақоид, фиқҳ, тасаввуф, тарих ва бошқа кўплаб йўналишлардаги асарлари, ижтимоий-тарбиявий, илмий-оммабоп китоблар, болалар адабиётига оид китоблар чоп қилиб келиняпти. Айни пайтда, нашриётимиз бошқа йўналишлардаги китоб, дарслик ва даврий нашрларни чоп қилиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр. Шундай экан, сиз ҳам китобингизни бизнинг нашриётда чоп қилдиришингиз мумкин.

«Hilol Nashr»да:
1. Қадриятларга эга тизим. «Hilol Nashr» босмахонасида иш жараёнлари ҳалол, шаффоф йўлга қўйилган. Бизнинг асосий мақсадимиз - буюртмачининг ҳаққини тўлиқ адо қилишдир.
2. Масъулиятли жамоа. «Hilol Nashr» таҳрир жамоасида тажрибали, юқори малакали кадрлар жамланган. Ҳар бир қўлёзма профессионал муҳаррир ва мусаҳҳиҳлар қўлидан ўтади, унинг мазмунига мос дизайн тайёрланади. Бундай масалаларга алоҳида эътибор берамиз.

3. Юқори малакали мутахассислар. «Hilol Nashr» босмахонасида ҳам юқори малакали мутахассислар жамланган. Улар орасида босмахона йўналишида 40 йиллик тажрибага эга бўлган устозлар ҳам, ёш иқтидор эгалари ҳам бор.
4. Замонавий ускуна ва жиҳозлар. «Hilol Nashr» босмахонасида иш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган, Германия (Heidelberg, Kolbus), Италия (Meccanotecnica), Ҳиндистон (Ronald Web Offset), Хитой (BOSID, RGM, ONGXING, MAU GUNG) каби давлатларнинг энг замонавий матбаа техника ва ускуналари ўрнатилган.
5. Юқори сифат. «Hilol Nashr»да чоп қилинган китоблар юртимизда ҳам, чет элларда ҳам юқори баҳоланяпти. Тажрибали мутахассислар, профессионал жамоа, замонавий техника ёрдамида китобингизни исталган бичим ва шаклда, жаҳон стандартларига мувофиқ энг юқори сифатда, қисқа муддатда чоп қилиб берамиз. Бизда техник жиҳатдан ҳеч қандай чекловлар йўқ.





















